1

Туркияда 65 нафар ҳарбий денгиз кучлари офицерлари бир умрлик қамоқ жазосига хукум қилинди

ДУНЁ 06.03.2018, 21:06
Туркияда 65 нафар ҳарбий денгиз кучлари офицерлари бир умрлик қамоқ жазосига хукум қилинди

Туркия суди 65 нафар ҳарбий денгиз флоти офицерларини 2016 йилда бўлиб ўтган давлат тўнтарилишида қатнашганликда айблаб, бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар бермоқда Лента.ру нашри.

Такидланишича, 18 нафар офицер бир умрлик қамоқ жазосига, қолган 47 нафари эса кучли назорат шароитидаги бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Феврал ойида Туркия суди томонидан қуруқлик қўшинлари билим юртининг 64 нафар ўқитувчи ва курсантлари давлат тўнтарилишида айбланиб, бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

2016 йил 16 июль куни исёнчилар гуруҳи Туркияда ҳарбий тўнтариш ўтказишга уринишган. Асосий қарама-қаршилик Анқара ва Истамбул шахарларида содир бўлган. Оқибатда 240 дан ошиқ Туркия фуқаролари ҳалоқ бўлган, 2 мингга яқин киши яраланган, исён бостирилган.

Туркияда исёндан сўнг 50 минга яқин одам ҳибсга олинган, 140 минга яқин давлат хизматчилари ва ҳарбийлар ишдан бўшатилган. Туркия ҳукумати исёнга алоқадорликда ислом тарғиботчиси Фетхулла Гюленнинг FETO оппозицион ташкилотини айбламоқда. Ҳозирда АҚШда яшаётган Гюлен эса бу айбловларни тан олмади ва исённи қоралади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1