1

Японияда илк бор ҳарбий денгиз флотини аёл киши бошқаради

ДУНЁ 07.03.2018, 12:14
Японияда илк бор ҳарбий денгиз флотини аёл киши бошқаради

Япония тарихида биринчи бор ҳарбий денгиз флотини аёл офицер бошқарадиган бўлди. Биринчи ранг капитани Рёко Адзума мингга яқин аскарга бошчилик қилади.

Янги лавозимни топшириш маросими Йокосука денгиз-ҳарбий базасида ташкил этилди. Мамлакат ҳукумати шундай шарафли лавозимга аёл кишининг тайинланиши қуролли кучларда аёлларнинг сонини оширишга ёрдам беришига ишонмоқда. Ҳозирда аёллар япон армиясининг 6%ни ташкил қилмоқда.

44 ёшли Адзума Японияда Иккинчи жаҳон урушидан бери қурилган энг йирик ҳарбий кема – вертолёт ташувчи “Идзумо”га бошчилик қилади. У бир вақтнинг ўзида етти дона ҳарбий вертолетни ва 500 нафар аскарни сиғдира олади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1