Тошкент шаҳрининг Сергели туманида хонадон эшиги олдига ташлаб кетилган чақалоқ топилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
ИИБга жорий йилнинг 5 март куни фуқаро Н.С соат 20.25 ларда Сергели тумани 4-даҳа 6-уй 6-хонадон эшиги тагидан янги туғилган соғлом қиз бола чақалоқ ташлаб кетилгани ҳақида хабар берди.
Чақалоқ шифохонага ётқизилди ва унинг онасини аниқлаш чоралари кўрилди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






