АсосийDunyo

Дунёнинг энг хавфли шаҳарлари 50 талиги эълон қилинди

'Дунёнинг энг хавфли шаҳарлари 50 талиги эълон қилинди'ning rasmi

Шу кунларда дунёнинг энг хавфли шаҳарлари 50 талиги эълон қилинди, дея хабар берди Сегодня нашри.

Ушбу рейтинг бўйича биринчи ўринда Мексиканинг Лос Кабос шаҳри – 2017 йили ҳар 100 минг аҳолига 111,33 та қотиллик тўғри келган.

Иккинчи ўрин Венесуэла пойтахти Каракас шаҳрига “насиб” этди.

Учинчи ўринда Мексиканинг курорт шаҳри – Акапулько.

Бундан ташқари рўйхатга ЖАР шаҳарлари – Кейптаун, Дурбан ва Нельсон Мандела Бэй, АҚШнинг бешта шаҳри – Сент-Луис, Балтимор, Сан-Хуан (Пуэрто-Рико), Янги Орлеан ва Детройт ҳам кирган.

Таъкидлаш лозимки, ушбу рўйхатга Европа ёки Осиёнинг ҳеч бир шаҳри кирмаган.

    Бошқа янгиликлар