Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова Малайзияда бўлиб ўтган «First Friday Masters March 2018» мусобақасида биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси расмий сайтида хабар берилган.
Халқаро мусобақада Ҳиндистон, Малайзия, Мьянма, Филиппин Ўзбекистон ва Вьетнамдан 10 нафар шахматчи иштирок этди.
Гулруҳбегим Тоҳиржонова мусобақа давомида бирорта мағлубият қайд этмади. У 9 турнинг бештасини дуранг билан якунлаган бўлса, 4 бор ғалаба қозонди. Шу тариқа Гулруҳбегим 6,5 очко жамғариб, биринчи ўринни қўлга киритди.






