1

Трамп Ким Чен Ин билан учрашувга рози бўлди

ДУНЁ 09.03.2018, 11:05
Трамп Ким Чен Ин билан учрашувга  рози бўлди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампга учрашув ўтказиш таклифини йўллади.

Жанубий Корея президентининг мудофаа масалалари бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён АҚШ президенти билан музокаралардан сўнг Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашишга рози бўлганини билдирди. Аввалроқ у Трампга Шимолий Корея раҳбарининг учрашувни ташкиллаштириш таклифи ёзилган мактубини етказган эди.

Чон Ий Ён, Жанубий Корея президентининг мудофаа масалалари бўйича маслаҳатчиси:

“Шимолий Корея раҳбари билан учрашув доирасида Ким Чен Ин ядровий қурол яратиш, ҳамда унинг синовларини тўхтатишга ваъда берган эди. Мен ушбу ваъдани Дональд Трампга етказдим”.

Трамп Ким Чен Иннинг май ойигача учрашиш таклифига розилик берган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1