1

Байрам арафасида бир аёл рашк туфайли қурбон бўлди

ЖАМИЯТ 09.03.2018, 11:07
Байрам арафасида бир аёл рашк туфайли қурбон бўлди

Шу кунларда барча хотин-қизларимиз қалби байрам шукуҳидан масрур. Зеро, яқинларининг, айниқса турмуш ўртоғининг алоҳида эътибори, совға-саломларидан қувонмай бўладими?

Лекин орамизда аёлига озгини эътибор бериш уёқда турсин, арзимаган шубҳа-гумон, рашк туфайли азоб берадиган, ҳатто унга қўл кўтарадиганлар ҳам учраб туради.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Наманган туманида 7 март куни “Тепақиёт” маҳалла фуқаролар йиғини Бунёдкор кўчаси 41-уйда яшовчи, 1960 йилда туғилган С.Қурбонов уйида рашк оқибатида турмуш ўртоғини ҳақоратлай бошлайди. Ўзаро жанжал оқибатида эр 1967 йилда туғилган турмуш ўртоғи Т.Қурбонованинг бош қисмига тарози тоши билан уради. Олинган оғир жароҳат туфайли аёл воқеа жойида вафот этган. Эр эса қўлга олинган.

Мана сизга жоҳиллик оқибати. Эзгуликларни кўриб шукур қилганингизда, мана шундай воқеаларни эшитганда фикр қилишни унутманг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1