1

Кимсасиз шаҳар: минглаб аҳоли ўз уйига қайтолмаяпти

ДУНЁ 09.03.2018, 12:32
Кимсасиз шаҳар: минглаб аҳоли ўз уйига қайтолмаяпти

Атом электр станциясидаги фожеадан 7 йил ўтиб 50000 аҳоли ўз уйларига қайтишлари лозим эди, бироқ бу ҳамон орзулигича қолмоқда.

Япониянинг шарқий соҳилидаги Окума шаҳрида фожеадан аввал 10 500 аҳоли истиқомат қилар эди. Аммо бугун ҳудуддаги уйлар хувиллаб ётибди. У Фукусима Даиичи атом электр станцияга энг яқин шаҳарлардан бири ҳисобланади. Боз устига фожеадан сўнг атом электр станциясида зилзила ва цунами оқибатида бир неча маротаба радиактив моддаларнинг сизиб чиқиши оқибатида тозалаш ишлари тугалланмаган, шаҳар ҳамон эвакуация ҳолатида турибди.

Шаҳарда асосан кекса ёшдаги кўнгиллилардан ташкил топган гуруҳлар кимсасиз уйлардаги мол-мулкларни талон тарож этилиши ёки уларда ёнғинлар юзага келишини олдини олиш мақсадида фаолият олиб бормоқда. Улар шубҳали ҳолат ёки бегоналарнинг ҳаракатини сезсалар бу ҳақда ҳокимият вакилларига маълум қилишади. Шаҳарнинг баъзи қисмларига фуқароларнинг бориши таъқиқланган.

Окумага қайтишни асосан кексалар хохлашмоқда. Кўпчилик эса ҳукумат томонидан тақдим этилган янги турар жойларга аллақачон мослашганликлари ҳамда фожеа таъсиридан ҳамон чиқмаганликлари боис ўз уй-жойларига қайтишни исташмаяпти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1