АсосийShou-biznes

Бу йилги баҳор мавсуми Шаҳзоданинг концертисиз ўтади

'Бу йилги баҳор мавсуми Шаҳзоданинг концертисиз ўтади'ning rasmi

Шаҳзоданинг май ойида ўтказилиши анъанага айланган концерт дастури бу йил бўлмайди. Бу ҳақда у “Sevimli” телеканалнинг “Xayrli oqshom” дастурида маълум қилган.

Кўпчилик мухлисларни қизиқтираётган масалага ойдинлик киритиш мақсадида шу кунларда матбуот анжумани ташкил этилади. “Бу маълумот ҳақида илк бор сизнинг телеканалингизда айтаяпман. Лекин мухлисларимиз учун совғаларимиз кўп” - дейди Шаҳзода. Шунингдек, хонанда дугоналари Нилуфар Усмонова ва Рената Искандаровалар билан дўстлик, оилавий муносабатлар ва аёллик латофати ҳақида сўз юритди. “Xayrli oqshom” кўрсатувининг ушбу сони 9 март куни соат 19.30да “Sevimli” телеканали орқали эфирга узатилади.

    Бошқа янгиликлар