Аввалроқ, айнан Бухоро шаҳрида ҳаво муаллақ ўтирган ҳолда ўтирган муйсафид қиёфасидаги киши барчани ҳайратга солгани ҳақида хабар берган эдик. Энди Бухоро шаҳрида ҳавода муаллақ ҳолда тик турган муйсафид ҳам пайдо бўлди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўлида китоб тутган аллома акс этган ушбу аттрекционлар кўпчиликнинг диққатига сазовор бўлган.

Ушбу аттракционлар сайёҳларнинг эътиборини ўзига жалб этиш ҳамда саёҳатдан яхши таассурот қолдириш мақсадида жорий этилмоқда.







