8 март куни таниқли ўзбек қўшиқчиси Лола Йўлдошева узоқ танаффусдан сўнг Москвада катта концерт бергани ҳақида хабар берган эдик. Концертдан аввал "Sputnik" нашри мухбири гўзал ва мафтункор Лола билан суҳбатлашди. Эксклюзив интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Тайёргарлик жойи болалар рақс студиясида жойлашган. Битта залда Лола ўзининг рақс усталари билан тайёргарлик кўрмоқда, бошқа хонада эса ёш болалар шуғулланишмоқда. Йўлдошева танаффус қилганда болалар уни олдига келиб, у билан саломлашишди. "Фарзандларингизга саломларимизни етказиб қўйинг!", — меҳрибонлик билан айтади битта ёш раққоса. "Албатта, етказаман", — деб жавоб берди Лола.
Концертдан олдин қизғин тайёргарлик жараёни бўлмоқда. Лоланинг телефонига тинмай қўнғироқлар бўлмоқда. Концерт либосларини аэропортда кутиб олишди, лекин Тошкентдан учган гитарачи ҳали йўқ. Зудлик билан унга такси чақириш керак.
"Концерт — ҳар доим жуда ҳаяжонли тадбир, ҳар қандай артист унга жуда катта масъулият билан ёндошади. Бу ўзига хос ишларнинг сарҳисоб қилинадиган кундир. Бу жонли энергия туйғуси — ҳеч қандай аудиоёзув билан тенглашмайди. Бу энергия алмашинувидир: сен берасан, ва шу вақтнинг ўзида ўзинг уни ҳам оласан. Бундай жараён. Буни оддий сўз билан таърифлаш мумкин эмас. Буни фақат ҳис қилиш лозим. Шунинг учун биз артистлар учун бу жуда муҳим", — дейди Лола.
Чемоданларга солинган либослар
— Мен катта концертларга тайёргарлик кўриш бу жуда асабли иш эканлигини ҳар доим билардим. Лекин самолётларни ҳам кутиб олиш кераклиги умуман ҳаёлимга ҳам келмаган экан.
— Сиз қандай ўйлагандиз! Бугун эрталаб бир нечта либослар солинган чемоданлар самолётда учиб келди — мен ва рақс усталари учун. Тайёргарлик жуда жиддий. Мен уйлашимча, қайси ишга қўл урмагин, унга биринчи навбатда муҳаббат билан ёндошиш зарур. Фақат ўшанда сен бу ишни 100%га бажара оласан.
—Либослар солинган чемоданлар нечтаси шахсан сиз учун?
— Концертимизда учта бўлими бўлади. Бу учта либос дегани. Либослар билан Зулфия Султон шуғулланган — у менинг жуда яқин дугонам ва дизайнер. У кўп йиллар давомида мен учун либослар яратади.
Умуман олганда Зулфия — Ўзбекистон мода саноатининг ғуруридир. У турли давлатлардан, хусусан Милан, Париж ва Москвадаги "Мерседес фэшн вик" кўргазмасида қатнашган. Менга унинг ишга бўлган муносабати жуда ёқади, у меҳнатига улкан муҳаббат ва қалби билан ёндошади. Ҳар бир либос — қўл меҳнати, хэнд-мейд ҳисобланади.
Масалан, Зулфия битта либосда ўн мингга яқин гулларни алоҳида қўлда тикиб чиққан. Ҳар бир гул майда деталлардан иборат, улар қўлда қирқилиб, тикилади. Умуман олганда бу ҳақиқий санъат асари ҳисобланади.
— Сизга концерт либослари кеч қолмаганми?
— Улар ҳеч кечон кеч қолмаган. Либослар тикилиши Тошкентда бугун эрталаб соат 4 гача ўз якунига етган. Соат 7 да самолётда жўнатилган. Бу Тошкент аэропортида соат 5 да бўлгани дегани. Сўнгги сонияларда кичик қисмлари тикилган. Барча либослар чемонданларга солиниб, диққат билан уралган ва шу вақтнинг ўзида аэропортга олиб борилган.
Ватандошларга меҳр ва иссиқлик туҳфа этиш
— Сиз сўнгги вақтларда умуман жуда кам чиқиш қилмоқдасиз? Нима сабабдан?
— Мен жуда ҳам кам демаган бўлардим. Яқинда Тошкентда яккахон концертим бўлиб ўтди. Шу вақтларда Москва ва Нью-Йоркда ҳам концертларим бўлди. Гап шундаки, оилавий шароитим туфайли мен Москвага кўчиб ўтдим, шунинг учун кўпам концерт бериш имконияти бўлмади. Лекин уйлайманки, шу йилда бу албатта тўғриланади.
— Лола сиз дунёнинг энг машҳур концерт саҳналарида чиқгансиз. Сизнинг фикрингизча, Ўзбекистонлик артистлари қайси йўл билан кетишлари зарур, миллий анъанларини ривожлантириш зарурми ёки хорижий мамлакатлар мусиқа ижод намуналарига ўтиш керакми?
— Агар бир кулинария аллегориясини давом этадиган бўлсак, ўзбек мусиқаси — бу жуда улкан ошхона. Бундай мусиқани куйлаш учун албатта қобилият бўлиши керак. Ишонинг, бизнинг уйғунлигимизни, мелизматикамизни ўзлаштириш жуда қийин. Менинг фикримча — энг яхшиси ҳар доим ўз индивидуаллигини сақлаш зарур. Ўз илдизларини унутиш керак эмас. Албатта, ҳозир ҳаёт жуда катта тезликда бормоқда, тенденцияларга улгуриш қийин. Ҳар куни қандайдир янгилик бор. Мусиқада ҳам шундай. Шунинг учун албатта вақт билан бирга юриш мумкин. Лекин ўша миллатимизга ҳос бўлган индивидуалликни йўқотиш керак эмас. Ўшанда, мени ўйлашимча, жуда қизиқарли синтез ҳосил бўлади.
— Сиз концерга қандай тайёргарлик кўряпсиз, Тошкентдан мусиқачилар ҳозиргина келган бўлса?
— Ҳозир мусиқачиларсиз тайёргарлик кўриш мумкин, шунинг учун "минус-аранжировка — товушсиз" бор. Рақсларни шу залда тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ҳудди шундан залда вокал билан шуғулланаман.
— Ватандошларингиз эсингизда борлиги ва уларга Москвада чиқиш учун имконият бераётганингиз жуда яхши. Кейинчалик ҳам улар билан ишлайсизми?
— Сиз тасаввур ҳам қилолмайсиз, бу уларга қанчалик қувонч келтиради. Улар бунда куч олишади. Москвада концерт берганимда, улар ҳеч қандай томонларни сўрамасдан, ҳеч қандай гонорралар ёки шартларни муҳокама қилишмайди. Умуман ҳеч нарсани! Чунки улар учун — бу байрам. Бу уларнинг ҳаёти. Шунинг учун улар шу кучни олиш учун келишади. Улар қувватни олиб, қайтиб кетишади. Ишларини Тошкентда давом эттиришади.
— Умуман олганда, ўз ватанида мусиқачилар супер юлдуз бўлиш имкониятига эгами?
— Мен умид қиламанки, Ўзбекистоннинг улкан келажаги бор. Бизда жуда кўп қобилиятли артистлар кўп. Албатта уларга йўл очиб бериш керак. Қобилиятли артистларга ёрдам берилса, биз ривожланамиз.
— Концертингизда кимни кўпроқ кўришни истайсиз?
— Албатта ватандошларимни. Севимли мусиқа ва қўшиқларни соғинган инсонлар ҳақида ўйлайман. Айрим инсонлар Ўзбекистонга бориш имкониятига эга эмас. Улар бу ерда ўқишади ёки ишлашади. Айрим қўшиқларимга 15 йил бўлган. Уларни эшитиб, катта бўлганлар бор. Ватанимиз, уйимиз иссиқлигини тақдим этиш ва шу ерда бундай совуқ пайтларда илиқлик билан кутиб олиш мен учун жуда муҳим.
Қордан завқ олиш
— Сиз ҳозир Москвада яшайсизми?
— Ҳа, биз Москвада яшаймиз. Болалар мактабда ўқишади. Улар ҳар куни уйга келганда мени ўз баҳолари билан ҳурсанд қилишади. Беш баҳолари билан!
— Совуқ қотмадизми?
— Биз қуёш одамларимиз, албатта бу ерда бизга қуёш нури камлик қилди. Бу ерга келганимизда, биринчи ойларда мен жуда қийналдим. Уйғонганимда менга иссиқлик, ёруғлик етишмасди. Мен қуёшни, унинг нурида иссинишни истардим. Бундан мени кайфиятимга боғлиқ. Мен ижодкор бўлганим туфайли, об-ҳаво менга жуда таъсир кўрсатади. Уйғонганимда ҳаво булут бўлса, мен ҳам хомуш, кайфиятсиз бўлиб юраман. Бироқ инсон ҳамма нарсага кўникар экан.
— Демак, сиз Москва иқлимига ўрганибсизде?
— Ҳозир мен унга ҳам кўникдим. Мени об-ҳаво безовта қилмаяпти. Мен қорга ҳурсанд бўлишни ўргандим.Феврал ва мартдаги қор- бу ҳар доим қуёш ва қувонч билан бирга бўлади. Қор ёққанда биз боллар билан кийиниб, паркга чиқамиз. У ерда сайир қилиб, қорбўрон ўйнаймиз. Совуқ қотмаймиз, биз қувонамиз.
— Тошкентни соғинасизми?
— Сизга қандай айтсам бўлади? Қаерда бўлмасак, ўша жой яхши бўлади. Бироқ менинг ҳолатимда менга ҳамма жойда яхши, чунки агар ўзинг билан ҳам оҳанг бўлсанг — ички ҳолатинг тинч, қулай ва иссиқ бўлади. Қаерда бўлишингдан қатъий назар, ёнигда сен билан яқинларинг, севимли инсонлар бирга бўлишса бўлди, шу етарли.
— Турмуш ўртоғингиз ҳақида айтиб беринг. Ким бўлиб ишлайди? Ахир, муштарийларимиз у ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмаску!
— Уйлайманки, билишмайди. Мен яқинда турмушга чиқдим. Атиги 2 йил олдин. Бу ҳозирча сир бўлиб қолсин.
— Турмуш ўртоғингиз бой инсонми?
— Биласизми, бойлик тушунчаси — ноаниқ тушунчадир. Кимгадур унча бой бўлмаслиги мумкин. Кимгадир, эҳтимол, бу мукаммалик ва молиявий фаровонликнинг энг юқори чўққисидир. Шунинг учун ҳаммаси нисбий. Менга ҳаммаси етарли.