1

Заргарлик дўконидан 42 миллионга яқин тилла тақинчоқлар олиб кетилди

ЖИНОЯТ 14.03.2018, 07:29
Заргарлик дўконидан 42 миллионга яқин тилла тақинчоқлар олиб кетилди

“Чорсу” бозоридаги “Голд” заргарлик маҳсулотлари дўконига кирган харидорлардан бири сотувчига тақинчоқларни сотиб олиш эмас, балки “сотиб бериш” таклифини билдиради. Сотувчи Д.Ғуломованинг ишончига киришга муваффақ бўлган У.Раҳматуллаева ундан умумий қиймати 41 миллион 573 минг сўмлик турли хилдаги заргарлик буюмларини олиб кетади.

Тошкент вилояти Янгийўл тумани А.Темур кўчаси 52-уйда яшовчи, 1992 йилда туғилган У.Раҳматуллаеванинг асл мақсади заргарлик буюмларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиш бўлган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан У.Раҳматуллаевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1