АсосийDunyo

Қозоғистонда Наврўз баҳонасида дунёдаги энг узун қуроқ кўрпа тикилади

'Қозоғистонда Наврўз баҳонасида дунёдаги энг узун қуроқ кўрпа тикилади'ning rasmi

Олмаота шаҳрида Наврўз байрами муносабати билан 150 га яқин тадбир ўтказилади, деб хабар беради “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги.

Хабарда қайд этилишича, мегаполиснинг барча туманларида концерт майдонлари ўрнатилади. Шу билан бирга спорт беллашувлари, ёшлар акциялари, кўргазмалар ҳам уюштирилади. Бу каби тадбирлар ичида 22 мартда ўтказилиши режалаштирилаётган чойхўрлик маросими ҳам бор. Ўша куни шаҳарнинг “Жибек Жолы» кўчасидаги майдонга сиғими 2 минг литрга тенг улкан пиёла ўрнатилади. Ташкилотчилар 20 мингдан зиёд меҳмонни чой билан сийлашни мўлжаллаб қўйган.

Олмаоталиклар Наврўз баҳонасида дунёдаги энг узун қуроқ кўрпани тикиб, Гиннеснинг рекордлар китобига киришни ҳам мақсад қилиб қўйган. Бу кўрпанинг ҳажми 25 минг 500 квадрат метр бўлиши кутилмоқда.

Олмаотада Наврўз шодиёналари апрель ойига қадар давом этади.

    Бошқа янгиликлар