АҚШнинг шимоли шарқий худудлари бутунлай қор остида қолмоқда, деб хабар берди Рейтер агентлиги.
Ушбу ҳолат Нью-Йорк, Вермонт, Нью- Хемпшир ва Массачустес каби штатларда кузатилмоқда.
13 мартдан бошлаб бир қатор мактаблар қор бўрони туфайли вақтинчалик ёпилган. Маҳаллий ва халқаро аэропортларда рейслар бекор қилинган. Шаҳарлараро қатновчи автобуслар ҳам ўз фаолиятини тўхтатган.
Ҳозирга қадар умумий ҳисобда 175 мингдан ортиқ электр узилишлари қайд этилган.






