1

Каттақўрғонда ука акасини болта билан уриб, янгасини ўлдирди

ЖИНОЯТ 16.03.2018, 09:38
Каттақўрғонда ука акасини болта билан уриб, янгасини ўлдирди

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида мудҳиш воқеа юз берди. Ўзаро оилавий жанжал оқибатида ука акасини болта билан уриб, янгасини ўлдирди.

14 март куни соат 15.30ларда Кумуштола кўчаси 13-уйда яшовчи, 1972 йилда туғилган Б.Ш. уйида ўзаро жанжал оқибатида акаси, 1959 йилда туғилган А.Ш.нинг бош ва қорин қисмларига болта билан уриб жароҳат етказиб, шу ерда бўлган А.Ш.нинг турмуш ўртоғи, 1962 йилда туғилган М.Ш.нинг ҳам бўйин қисмига болта ва кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада М.Шукурова воқеа жойида вафот этган. А.Шукуров касалхонага ётқизилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1