АсосийJamiyat

Сурхондарёда Наврўз байрами бошланди (фото)

'Сурхондарёда Наврўз байрами бошланди (фото)'ning rasmi

Сурхондарёда Наврўз байрами кўтаринки руҳда ўтказилмоқда, деб хабар беради ЎзА.

Байрамда Термиз давлат университети талабалари миллий урф-одатлар, миллий таомлар, ҳунармандчилик буюмлари ва ўз чиқишлари билан иштирок этди.

«Дошқозонларда тайёрланган сумалак, ҳалим ва ош байрам иштирокчиларига улашилди. Университет талабалари ижросидаги куй-қўшиқлар, саҳна чиқишлари барчага манзур бўлди», — дейилади хабарда.


Бошқа янгиликлар