АсосийJamiyat

“Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси доирасидаги халқаро форумдан фоторепортаж

'“Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси доирасидаги халқаро  форумдан фоторепортаж'ning rasmi

Бугун Тошкентда “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида 2018” лойиҳаси доирасида “Йўл харитаси” халқаро форуми ўз ишини бошлади. Лойиҳа 12 йўналишда амалга оширилиб, унинг тадбирлари Буюк Британия, Германия, Россия, АҚШ, Туркия, Чехия, Франция ва Япония каби давлатларни ўз ичига қамраб олади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг илм-фан ва маданият соҳасидаги ташаббуслари кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортмоқда. Ўзбекистоннинг маданий меросини сақлаб қолиш ва кўпайтириш масалалари бўйича маҳаллий илмий ходимлар ва хорижий мутахассислар жалб этилган. “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси ушбу соҳадаги ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир.

Бошқа янгиликлар