Парижнинг машҳур балет труппаси Тошкентга ташриф буюради

МАДАНИЯТ 17.03.2018, 18:37
Парижнинг машҳур балет труппаси Тошкентга ташриф буюради

Меҳмондўст юртимизнинг файзи бўлакча. Бу ерга бир марта келган киши, кейинги марта албатта, яна бир қайтишни хоҳлайди. Айниқса, санъат олами намояндалари юртимизнинг чиройидан илҳомланиб қайтишади. 14 апрель куни пойтахтдаги “Истиқлол” санъат саройида афсонавий Париж Миллий операси балет труппаси солистлари дастури томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Дастур “Les Italians de l’Opera de Paris” балет труппасининг 11 ижрочидан иборат артистлари томонидан тақдим этилади.

Томошабинлар Алессио Карбоне, Валентина Колазанте, Пол Марк каби жаҳон балет юлдузлари чиқишларидан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлади.

Кечада “Оққуш кўли”, “Прелюдия”, “Дон Кихот”, “Коппелия”, “Корсар” ва бошқа балет-постановкалардан вариациялар ижро этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1