АсосийJinoyat

Муқаддам судланган ака ўз синглисини ўлдирди

'Муқаддам судланган ака ўз синглисини ўлдирди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 16 март куни соат 12.00 ларда муқаддам судланган ака ўз синглисини ўлдирди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

9-микрорайон 14-уй 25-хонада яшовчи, муқаддам судланган, 1981 йилда туғилган И.Штурбабин уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган синглиси, Е.Юнусованинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада Е.Юнусова касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. И.Штурбабин қўлга олинган.

    Бошқа янгиликлар