Бугун Тошкент шаҳрида ва бутун Республика ҳудудида Ёшлар Иттифоқи ташаббуси билан "Наврўз 2018" марафонига старт берилди.
Минглаб Ўзбекистон ёшлари ушбу марафонда иштирок этмоқда.
"Ўзбекистон ёшларининг кайфияти аъло. Республика бўйлаб Ёшлар иттифоқи марафони старт олиш арафасида… Бизни кузатиб боринг", — деб ёзган Қаҳрамон Қуронбоев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.
Тошкент шаҳрида ёшлар "Пахтакор" стадионида йиғилишган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Енгил атлетика федерацияси ҳамкорлигида қабул қилинган "21 март "Наврўз" умумхалқ байрамига бағишланган "Ёшлар марафони"ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги қўшма қарорига кўра, жорий йилнинг 20 март куни соат 09:00 дан 12:00 га қадар Тошкент шаҳрида "Ёшлар марафони" ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.






