1

Ўзбекистон Янги Зеландия билан ўртоқлик учрашувини ўтказади

СПОРТ 05.06.2014, 17:42
Ўзбекистон Янги Зеландия билан ўртоқлик учрашувини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 сентябрь куни Тошкентда Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. ЎФФ Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, иккала томон бу борада ўзаро келишувга эришган ва сентябрь ойида Янги Зеландия терма жамоаси Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Ўзбекистон ва Янги Зеландия терма жамоалари ўртасдаги учрашув 8 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ОК-2015 финал босқичига тайёргарлик кўраётган Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Олмалиқ ва Тошкентда Уммон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказган эди.

Миллий терма жамоа август, сентябрь ва октбярь ойларида ҳам бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказиши ҳақида аввалроқ маълумот берган эдик. Жумладан, миллий терма жамоа 20 август куни Боку шаҳрида Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушса, Янги Зеландия билан ўйиндан олдин, 3 сентябр куни Тошкентда Иордания терма жамоаси меҳмон бўлади. Шунингдек, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги миллий терма жамоа 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Октябрь ойидаги яна иккита учрашув 10 ва 14 октябрь кунлари Баҳрайн ва БАА терма жамоаларига қарши ўтказилади. Мазкур икки учрашув ҳам БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1