Маданият ижод аҳлини 27-март Умумжаҳон халқаро театр куни билан табриклади

МАДАНИЯТ 27.03.2018, 21:16
Маданият ижод аҳлини 27-март Умумжаҳон халқаро театр куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири барча театр ходимларини 27-март Умумжаҳон халқаро театр куни билан табриклади.

Азиз ижодкорлар, театр ходимлари Сизларни 27-март Умумжаҳон халқаро театр куни билан табриклайман! Ҳаёт сизга шундай бахтли ва олийжаноб ролларни тақдим этсинки, унинг зиёсидан парда ортида зинҳор ғам, соғинч, қайғу бўлмасин, қалблар эса бетакрор ижролар, тенгсиз талқинлардан завқ олсин.Театр санъати доимо урфда бўлсин, унинг сеҳрли оламига ва бадиҳаларига бурканиб яшайлик ҳамда сиз учун мухлисларингиз олқишлари бардавом янграсин.Ўзингиз ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, хотиржамлик, бахт ва саодат тилайман!

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири
Бахтиёр Сайфуллаев

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1