Иссиқ кўлга борадиган поездларига чегирмалар эълон қилинди

ЖАМИЯТ 28.03.2018, 10:12
Иссиқ кўлга борадиган поездларига чегирмалар эълон қилинди

Ўзбекистон темир йўллари Иссиқ кўл йўналишида ҳаракатланаётган поездларга чегирмалар эълон қилди, дея хабар бермоқда матбуот хизмати.

2018 йилнинг 22 мартидан бошлаб 455-сонли "Тошкент — Рыбачье — Тошкент" ҳалқаро поездига қуйидаги чегирмалар жорий этилди.

Купе ва люкс вагонлари учун:

  • Чипталар поэзд жўнашидан 31-45 кун аввал харид қилинса — 45%;
  • Чипталар поэзд жўнашидан 30- 6 кун аввал харид қилинса — 35%.

Плацкарт вагонлари учун:

  • Чипталар поэзд жўнашидан 31-45 кун аввал харид қилинса — 35%;
  • Чипталар поэзд жўнашидан 30-6 кун аввал харид қилинса — 25%.

Агар йўл чипталари битта мамлакат тасарруфида юриш учун олинадиган бўлса, ушбу чегирмалар жорий этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 мартидан бошлаб 455-сонли "Тошкент — Рыбачье — Тошкент" халқаро поездининг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+-5.03° tumanli
Валюта курси
11260.49
USD -24.41
11796.49
EUR -45.88
178.99
RUB -0.23
1