АсосийJamiyat

Ўтган ҳафта мобайнида республикамизда жами 174 та ёнғин қайд этилди

'Ўтган ҳафта мобайнида республикамизда жами 174 та ёнғин қайд этилди'ning rasmi

Ёнғинларда 5 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафари куйиш тан жароҳати олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғинларнинг 144 таси яшаш уйларида, 13 таси тадбиркорлик субъектларида, 2 таси давлат тасарруфидаги объектларда ва 5 таси автомобилларда содир бўлган ҳамда 10 таси очиқ майдонлардаги маиший чиқиндиларнинг ёниши билан боғлиқдир. Яшаш уйларида содир бўлган ёнғинларнинг 75 таси, яъни 52 фоизи ушбу уйлардаги ёрдамчи ва хўжалик бино ва хоналарида содир бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур.

Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳрида содир бўлган 18 та ёнғиннинг 9 таси, яъни 50 фоизи яшаш уйларида содир бўлган.

    Бошқа янгиликлар