Давлат божхона қўмитасида божхона хизмати органларига эндигина қабул қилинган ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари учун ташкил этилган учрашувда қўмита раиси генерал-майор М.Азимов “мамлакат тараққиёти ва келажаги учун ўзини масъул деб билган ҳар бир ёш ходим хизматда, энг аввало, ватанпарварлик, адолат ва ҳалоллик тамойилларига қатъий ва оғишмай риоя қилишлари шарт”лигини айтди, деб ёзади ЎзА.
Шунингдек , мазкур тадбирда Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонига тўхталиб, ушбу ҳужжат ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш, шу билан бирга, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқаришда муҳим ўрин тутаётгани таъкидланди.

Божхона органларида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоялаш ҳамда хизматни ўташлари учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.






