АсосийJamiyat

Тожикистонда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти таксилар орқали тарғиб қилинмоқда (фото)

'Тожикистонда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти таксилар орқали тарғиб қилинмоқда (фото)'ning rasmi

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза режимининг бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қўшни давлатлардан кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш мақсадида турли хил усуллардан фойдаланмоқда.

Хусусан, шаҳар такси хизматлари доирасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик шаҳарлари рекламаси жойлаштирилган таксиларни бунга мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Бундай реклама платформаларининг мавжудлиги Тожикистон аҳолисини мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари тўғрисида хабардор этиш, Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишга бўлган қизиқишни янада оширишга қаратилган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

photo_2018-03-28_20-23-52.jpg

photo_2018-03-29_12-44-30.jpg

    Бошқа янгиликлар