Америкалик актёр, “Мустақиллик куни”, “Мен роботман”, “Бахт излаб” каби фильмларда бир қатор ажойиб ролларни ижро этган Уилл Смит машҳур робот София билан учрашувга чиқди, дея ёзмоқда Lenta.ru нашри.
Кайман оролларида кечган учрашувда Смит андроидга номаъқул ҳазиллар қилди, ҳатто уни ўпмоқчи ҳам бўлди. Аммо София буларнинг барчасига, борингки, актёрнинг “Дўст бўлиб қоламизми?” дея берган саволига ҳам рад жавобини берди. София Уилл Смитнинг қўшиқчилик санъатини ҳам танқид қилди.
Софию Hanson Robotics компанияси томонидан ишланган. У 60 та ҳис-туйғуларни ифодалашга қодир. 2017 йили София Саудия Арабистони фуқаролигини олган.






