1

Мисрда содир бўлган ЙТҲда 20 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 05.04.2018, 11:56
Мисрда содир бўлган ЙТҲда 20 киши ҳалок бўлди

Мисрнинг жанубий қисмида жойлашган катта трассалардан бирида микроавтобус ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида содир бўлган ЙТҲда 20 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Маълумотларга кўра, воқеа Мисрнинг жанубидаги Сохаг ва Асьют шаҳарларини бирлаштирувчи чўл ўртасида жойлашган йўлда содир бўлган. Автоҳалокат содир бўлишига ҳайдовчиларнинг тезликни оширганлиги сабаб бўлган.

Миср дунёда йўллар инфраструктурасининг ёмонлиги билан машҳурдир. Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумот беришича, Мисрда йилига ЙТҲ оқибатида ўрта ҳисобда 12 минг киши ҳалок бўлар экан.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1