1

Жанубий Кореянинг собиқ президенти 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

ДУНЁ 06.04.2018, 12:48
Жанубий Кореянинг собиқ президенти 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Сеул шаҳрининг марказий суди Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хени 24 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди.

Унга 18та модда бўйича айбловлар қўйилган, хусусан коррупция, пора олиш, мансабни суиистеъмол қилиш, шунингдек, давлатга доир маълумотларни ошкор қилиш шулар жумласидандир.

Жанубий Корея прокуратураси собиқ президентга 30 йиллик қамоқ жазоси берилишини ҳамда у 118,5 миллиард корея вони миқдорида жарима тўлашини талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, 66 ёшли Пак Кин Хега ўтган йил апрель ойида коррупцияда айбланиб, қўлга олинган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1