Мария ва Мигель 22 йилдан буён канализацияда истиқомат қилиб келмоқда. Гарчи бундай шароитда яшаш қийин бўлса-да, коммунал ва солиқ тўловларига тоби йўқ эр-хотин бу ерни тарк этишни истамаяпти.
Мария Гарсиа ва Мигель Рестрепо Колумбиянинг Медельин шаҳрида учрашади. Ўша пайтда иккови ҳам гиёҳвандликдан азият чекишар, ҳатто уларнинг ҳаёти хавф остига келиб қолган эди. Гиёҳвандлик балосидан қутулишга ўзларида куч топа олган жуфтлик мақсадига эришади ва шу жойдан паноҳ топади.
Эр-хотин учун қадрли бўлган ушбу фойдаланишдан чиқарилган сув оқизиш тизимининг майдони 65 квадрат метрни ташкил этади, аммо унда бемалол тик туришга имкон йўқ. Ер остида фақат уларнинг яшаши учун энг зарур нарсалар бор: бу кровать, шкаф, плита, телевизор ва радио.
Ҳукумат бу оилага кўп бор бепул уй-жой бермоқчи бўлган, лекин 62 ёшли Мария ва Мигель бу таклифни рад этиб, шу ерни афзал билмоқда.






