Американинг Глинко шаҳрида истиқомат қилувчи бир аёл 35 йил аввал жўнатилган шишадаги хат муаллифини қидириб топди, дея хабар қилди Lenta.ru нашри.
Ши Шейнифелт (Shea Shaneyfelt) Куса дарёси бўйида ўтин териб юрганда, шишадаги мактубни топиб олади. Маълум бўлишича, хат 1982 йили 14 октябрда жўнатилган экан. Унинг муаллифи учинчи синф ўқувчиси Жули Уотсон (Julie Watson) бўлиб чиқди. Жули хатни топиб олган одам у билан алоқага киришишини сўраган.
Ши хат муаллифини ижтимоий тармоқ орқали қидириб топди.







