1

Сан-Франциско университети олимлари смартфонлар одамларни бахтсизликка олиб келишини аниқлашди

ДУНЁ 15.04.2018, 16:21
Сан-Франциско университети олимлари смартфонлар одамларни бахтсизликка олиб келишини аниқлашди

Сан-Франциско университети тадқиқотчилари электрон аппаратларга ружу қўйиш одамларни бахтсиз қилишини аниқлашди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Смартфонга тобе кишиларнинг миясида оғриқ қолдирувчи дориларга кўникма ҳосил қилдирувчи неврологик алоқалар пайдо бўлар экан.

Смартфондан кўп фойдаланадиганлар ўзларини бошқалардан кўра кўпроқ ёлғиз ҳис қилишар экан. Сабаби маълум – улар ижтимоий тармоқларда уззукун ўтиравериб, новербал мулоқотга вақт тополмайдилар.

Мазкур тадқиқот муаллифлари имкон қадар смартфон ва компьютердан камроқ фойдаланишни маслаҳат беришмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1