АсосийDunyo

Чорва молларини боқишга одамлар орасидаги очлик муаммосини бартараф этишга нисбатан 20 марта кўпроқ озуқа кетади

'Чорва молларини боқишга одамлар орасидаги очлик муаммосини бартараф этишга нисбатан 20 марта кўпроқ озуқа кетади'ning rasmi

Агар Ер шари аҳолиси 10 млрд.га етса гўшт маҳсулотларини етказиб бериш учун чучук сув етишмайди, дея хабар қилмоқда Сегодня нашри.

Гўшт ресурсларни ўзига “ютиб” олади, дея хулоса қилмоқда жаҳон ҳамжамияти олимлари. Масалан, 1 кг. мол гўшти етиштириш учун 38 кг. ем-хашак ва 4 минг литр сув кетади. Яъни одамлар орасидаги очлик муаммосини бартараф этишга нисбатан чорва молларига 20 марта кўпроқ озуқа кетади.

Шунинг учун олимлар муаммонинг янги ечими – “пробирка гўшти”ни ўйлаб топишди. Яъни эндиликда гўшт маҳсулотлари сунъий равишда етиштирилади. Ҳозирча бундай гўштдан тайёрланган илк гамбургер 325 минг доллар дея баҳоланмоқда.

    Бошқа янгиликлар