АсосийDunyo

Фотограф бемор болакайларнинг орзуларини ҳаётга тадбиқ этмоқда (Фото)

'Фотограф бемор болакайларнинг орзуларини ҳаётга тадбиқ этмоқда (Фото)'ning rasmi

Канадалик фотограф Шон ван Дел the Drawing Hope лойиҳасини олиб бормоқда. У соғайиб кетишни орзу қилаётган болалар чизган суратларни олиб, шу асосда сеҳрли фотосуратлар яратмоқда, дея ёзмоқда Bigpicture.ru.

Шоннинг фикрича, ушбу фотосуратлар касал болаларга ва уларнинг оиласига яшаш учун курашга озгина бўлса ҳам куч беради.

Канадалик фотосуратчи ушбу суратларни сотади ва тушган маблағларни ўзининг жажжи қаҳрамонларига тутқазади. Фотограф бемор болаларни умидни йўқотмасликка чақиради. Ахир, бу дунёда ўлимдан бошқасининг иложи бор-ку.

1. Райли – юраклар маликаси.

2. Райли етти ойлигида юрак кўчириш операциясини бошидан ўтказган. Ҳозирда қизалоқwww.beadonor.ca– донорларни қўллаб-қувватловчи интернет-реестрининг иштирокчисидир.

3. Дэвид – юлдузлар соқчиси.

4. Дэвид дунёша келганида маълум бўлдики, унинг юрагидаги чап бўлмалар ривожланмаган экан. Шу пайтгача болакай тиғ остига уч марта ётган. Дэвид узоқ умр кўриши учун танасига бошқа юрак кўчириб ўтказилиши билса-да, орзулари бир кун келиб ушалишига ишонади.

5. Ченс – капитан.

6. 2011 йилнинг июнь ойида Ченсда қон саратони борлиги аниқланди.

7. Александрия – ширинликлар қироллиги қироличаси.

8. Алекс яхши ривожланмаган жигар билан туғилган. Биройлик чақфалоқлигидаёқ операция столига ётқизилган. Уч ойдан сўнг эса унга янги орган кўчириб ўтқазилади.

9. Доусон – Триллиум ороли қароқчиси.

10. Доусонда менингит ривожланиши натижасида мияга қон қуйилиши кузатилган, буйрагига инфекция тушган. Ҳаётининг илк йилларидаёқ касалхонага тушган болакай аксар вақтини ногиронлар аравачасида ўтказади. Лекин бу унинг орзу қилишига тўсқинлик қилолмайди.

11. Сэди – офтоб маликаси.

12. Сэди қуёшли кунда кўчага чиқолмайди. Аксар вақтини қоронғуликда ўтказади.

13. Доминик – замонлараро саёҳатчи.

14. Доминик Даун синдроми ва юрак етишмовчилиги хасталиги билан туғилган. У бошидан кўплаб операцияларни ўтказган ва фақат имо-ишоралар орқали мулоқот қилади.

15. Марко – тадқиқотчи.

Бошқа янгиликлар