АсосийDunyo

Лолалик улкан гилам Истамбулни безатди (фото)

'Лолалик улкан гилам Истамбулни безатди (фото)'ning rasmi

Истамбулда давом этаётган 13 чи лолалар фестивали маҳалий ахоли ва шаҳар меҳмонларини ўзига жалб этмоқда, деб ёзади islom.uz нашри.

Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган мазкур тадбир айни баҳор пайтида ташкил этилади.

Ташриф буюрган меҳмонлар фестивал доирасида Султон Аҳмадда 565минг дона тирик лолалардан иборат бўлган 1734 квадрат метр майдонни эгаллаган гулли гиламдан баҳраманд бўлишди. Истамбул ҳокими Васип Шаҳин маълум қилишича бу йил Истамбул фатҳ этилганига 565 йил тўлгани сабабли, айнан шу миқдор танланган. Гуллар байрами 30 апрелга қадар давом этади.





Бошқа янгиликлар