АсосийDunyo

25 йил ошқозонида фломастер билан яшаган аёл жарроҳлик столига ётди

76 ёшли Британиялик аёлнинг ошқозонидан 25 йиллик фломастер жарроҳлик амалиёти йўли билан олиб ташланди. Бу ҳақда afischa.info сайти хабар беради.

Шифокорлар аёлнинг ошқозонида узоқ йиллар давомида сақланган фломастернинг ҳалигача фойдаланиш учун яроқли эканидан ҳайратга тушишмоқда.

Аслида ошқозондаги “топилма”ни аниқлашга аёлнинг кескин озиб кетиши сабаб бўлган. Бу ҳолатдан шикоят қилган аёл ошқозонини УЗИ ёрдамида текширган шифокорлар унинг ичагида узун ва текис бир нарса борлигини аниқлашади. Фломастер жарроҳлик йўли билан олиб ташлангандан кейингина, 76 ёшли аёл бундан 25 йил аввал қора рангдаги фломастерни ютиб юборгани эслади.


 

    Бошқа янгиликлар