АсосийDunyo

1942 йилги “Оскар” ҳайкалчаси сотувга қўйилади

АҚШ киноакадемиясининг 1942 йилги “Оскар” ҳайкалчаси Ист-Гринвич шаҳридаги Briarbrook аукционида сотувга қўйилади, дея хабар беради news.day.az.

Сотувга қўйилган ушбу ҳайкалча “Менинг севган қизим Сэл” фильмининг арт-раҳбари Жозеф Райтга берилган эди.

Одатда бундай ҳайкалчалар сотувга жуда кам ҳолатларда чиқади.

1950 йилдан эътиборан “Оскар” ҳайкалчасини қўлга киритган шахслар ёки уларнинг меросхўрлари ҳайкалчани сотувга қўйишдан аввал уни Киноакадемияга 1 АҚШ долларига олишни таклиф қилишлари ҳақидаги ҳужжатни имзолашлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, Райт 92 ёшида Калифорнияда оламдан ўтган.


 

    Бошқа янгиликлар