АсосийDunyo

Россия Тожикистон фуқаролари учун мамлакатга кириш тартиб талабларини оширди

Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев “Тожикистон Республикаси фуқароларининг Россияга кириши ва чиқиши ҳақидаги ҳужжатларни ўзгартириш” тўғрисидаги қарорга имзо чекди.  

Ҳужжат Россия ҳукумати расмий сайтида чоп этилган. Қонун лойиҳаси Россия  федерал миграция хизмати томонидан тайёрланган. 

2014 йилнинг 17 июнь куни қабул қилинган қарорга кўра, Россияга кириш ва чиқиш учун Тожикистон фуқаролари чет эл паспорти (бирор мамлакатдан бошқа мамлакатга бориш учун бериладиган махсус паспорт), хизмат, дипломатик паспорт, денгизчи паспорти ва Тожикистон Республикасига қайтиш тўғрисдаги  гувоҳномага эга бўлишлари лозим бўлади. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар бермоқда. 

Россия Федерация ҳукуматининг 2005 йил 21 сентябрдаги қарорига кўра, Тожикистон фуқаролари Россия ҳудудига Тожикистон Республикаси фуқаролик паспорти ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома билан киришлари мумкин бўлган. Ушбу қарор ҳозирда ўз кучини йўқотди.
Россия ҳукуматига МДҲ мамлакатлари билан 2015 йил охирига қадар фуқароларнинг чет эл паспорти орқали Россияга кириш ва чиқишини таъминлаб берилиши тўғрисида музокаралар ўтказиш буюрилди.

    Бошқа янгиликлар