АсосийDunyo

Миср университети профессори дайди болалар устидан мудҳиш ҳукм чиқарди

Миср университети профессори Сохага Нассар Абдула уйсиз болалар муаммосини Бразилия каби ечишни таклиф қилмоқда.

90-йилларда  Бразилияда кўчаларни тозалаш дея юзлаб уйсиз болаларни  отиб ташлашган. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар бермоқда. 

"90 йилларда Бразилияда қаровсиз болалар мамлакатда тартибсизликлар келтириб чиқаришган, жиноят, ўғирлик, фохишалик ва қотилликлар сони кўпайиб кетган. Бразилиядаги иқтисодий ҳолат худди ҳозирги Мисрдагидек эди",-дея ёзади профессор ўз мақоласида. 
Мақола катта шов-шувга сабаб бўлгач, интернет тармоғидан ўчириб ташланди. 

Мисрда уйсиз болалар муаммоси билан шуғулланувчи мутахассис Нелли Али профессорни танқид қилди. 

"Кўча болалари - муаммоси фақат жамиятнинг муаммоси эмас, бу ижтимоий масалаларни  ҳал қила олмаётган кучсиз ҳукуматники ҳамдир",-деди Нелли Али.

    Бошқа янгиликлар