АсосийJamiyat

Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди

'Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди   'ning rasmi

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 16 апрель куни Тошкент вақти билан соат 17:18 да республика ҳудудида ер силкиниши қайд этилди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, зилзила маркази Тошкент шаҳридан 196 км узоқликда жануби-ғарбий йўналишда Жиззах вилояти ҳудудида қайд этилган.

Зилзила магнитудаси марказда 3,5 ташкил этди. Зилзила кучи Самарқандда 2 балл, Жиззахда 3 баллни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.

Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

    Бошқа янгиликлар