Сал олдин Сурия оммавий ахборот воситалари бугун тунда Хомс ҳудудида ҳаво мудофааси томонидан тўққизта ракета уриб туширилгани ҳақида хабар тарқатгани, РИА Новостининг Сурия армиясидаги манбаси ҳам буни тасдиқлагани, ахборот портали Ал-Масдар эса ракеталар Исроил томонидан учирилганини маълум қилганини хабар қилган эдик.
Мазкур хабарлар ёлғон бўлиб чиқди. Суриянинг расмий ахборот агентлиги НАСАнинг маълум қилишича, бугун тунда мамлакатнинг Шайрат авиабазасига четдан ҳеч қандай ракета ҳужуми уюштирилмаган.
"Ҳаво дахлсизлиги бузилгани ҳақидаги ёлғон тревога Хомсдаги ҳаво мудофааси тизимининг огоҳлантирув сигналини ишга тушириб, эҳтимолий ҳужумга қарши бир нечта ракеталар ҳавога учирилган” дейилади САНАнинг расмий ахборотида.
РИА Новостининг Байрут халқаро аэропортидаги манбаси ҳам Исроил Сурияга ракета ҳужуми уюштиргани ҳақидаги хабар ёлғонлигини тасдиқлади. Ўша манбанинг билдиришича, маҳаллий вақт билан 21.00 дан 1.30 гача Исроил самолётлари Ливан ҳаво ҳудудига қайд этилмаган.
17.04.2018 11:14
Бугун тунда Сурияга уюштирилган ракета ҳужуми ҳақидаги хабар ёлғон






