1

Шотландия қироллик банки бен Ладен оиласига хизмат кўрсатган

ДУНЁ 23.06.2014, 15:49
Шотландия қироллик банки бен Ладен оиласига хизмат кўрсатган

Шотландия қироллик банки бен Ладен оиласининг ҳисоб рақаминига хизмат кўрсатган, бу ҳақда Wall Street Journal  газетаси Германия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига таяниб хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, ўтган йили Германия божхона хизмати Шотландия қироллик банкига тегишли бўлган ҳужжатларни мусодара қилган.  Ўтказилган текширувлардан сўнг, молиявий ташкилот мижозлари орасида бен Ладен оила аъзолари борлиги маълум бўлди.

Банк эса ушбу хабарларни рад этмоқда. “Биз ҳеч қачон Усама бен Ладен ва унинг оила аъзоларининг молияси билан шуғулланмаганмиз”,-дейилади банкнинг расмий хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2001 йил 11 сентябрида Нью-Йоркдаги қўпорувчиликлар ташкилотчиси деб ҳисобланган, “Ал-Қоида” етакчиси Усама бен Ладен  2011 йили Покистондаги Абботтабод шаҳрида АҚШ махсус хизмати томонидан ўлдирилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1