1

Афғонистонда ижтимоий тармоқларни тақиқлаш режалаштирилмоқда

ДУНЁ 23.06.2014, 18:06
Афғонистонда ижтимоий тармоқларни тақиқлаш режалаштирилмоқда

Афғонистонда президентлик сайловлари вақтида ижтимоий тармоқ турли сиёсий ва миллий гуруҳлар ўртасидаги жанг майдонига айнланди.

Шу сабабли мамлакат ҳукумати президентлик сайловлари  якунига қадар айрим интернет-ресурсларига кириш имкониятини ёпиб қўймоқчи.

“Ижтимоий тармоқ миллатлар ўртасидаги уруш майдони сифатида эмас, яхши мақсадлар йўлида хизмат қилиши керак. Биргина камситиш катта фожеаларга олиб келиши мумкин”,-дейди Афғонистон парламент депутати Анар Кали Хунарьяр.

Facebook ижтимоий тармоғининг фаолиятини чеклашга кўпгина афғонистонлик қонун ишлаб чиқарувчилар овоз беришди. Бунга кўпгина давлат хизматчилари, сиёсатчилар ва оддий фуқароларнинг мурожаати сабаб бўлган.   Шунингдек, ҳукумат алоҳида фойдаланувчилар учун жазо ҳам ишлаб чиқмоқчи.  Улар қоидаларни бузган интернет фойдаланувчисига жарима ва ҳатто қамоқ жазосини жорий қилиш ниятидалар. Президентлик сайловлари натижаси 22 июль куни эълон қилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 14 июнь Афғонистонда президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтган. Давлат раҳбари лавозими учун ташқи ишлар собиқ вазири Абдулла Абдулла ва молия собиқ вазири Ашраф Ғани Ахмадзай   курашмоқда. Улар биринчи турда 45,0 фоиз ва 31,6 фоиз овоз тўплашган.    

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1