1

Cамарқанд вилоятида чарм буюмлар ишлаб чиқарадиган корхона очилди

ЖАМИЯТ 18.04.2018, 09:37
Cамарқанд вилоятида чарм буюмлар ишлаб чиқарадиган корхона очилди

Каттақўрғон шаҳрида йилига 8-9 мингта терига дастлабки ишлов берадиган “Каттақўрғончарм” Ўзбекистон–Хитой қўшма корхонаси иш бошлади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

- Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк”нинг Тошкент шаҳри Юнусобод тумани филиали томонидан ажратилган 6 миллиард сўм кредит ҳисобига хомашё олдик ҳамда собиқ гўшт комбинати биносини капитал таъмирладик, - дейди қўшма корхона раҳбари вазифасини бажарувчи Абдуҳаким Жўраев. – Хитой томонидан “Чанг Тинг” фирмаси асбоб-ускуна келтириб ўрнатди. Йил охиригача бу ерда хомашёни иккиламчи қайта ишлайдиган – терини бўяйдиган линияни ишга туширишни режалаштирганмиз.

Келгуси йилда тайёр пойабзал, хотин-қизлар сумкалари, куртка ва чарм атторлик буюмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Маҳсулот асосан Хитойга экспорт қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1