2008 йилдан бери Кубани бошқариб келаётган Раул Кастро эртага, 19 апрель куни ҳукуматни топширади.
Миллий мажлис Кастро ўрнига Президент муовини Диас-Канелни тайинлаши кутиляпти. Диас-Канел давлат тепасига келса, Куба тарихида Кастро фамилиясига эга бўлмаган биринчи Президент ҳисобланади.
Кубани 1959 йилдан бери Кастро сулоласи бошқариб келаётган эди.
86 ёшли Раул Кастро Президентликни топширса-да, “Коммунист” партия етакчиси сифатида фаолиятини давом эттиради.
Фидел Кастро 2008 йили соғлиғи ёмошлашгани туфайли давлатни укаси Раул Кастрога топширган эди. У 2016 йили 90 ёшида вафот этди.
Президент бўлиши кутилаётган Диас-Канел 25 йилдан бери коммунистик партияда турли лавозимларда хизмат қилди. Санта-Кларадаги Лас-Виллас университетининг элктроника муҳандислиги бўйича тамомлаган Диас-Канел ҳарбий хизматдан кейин мазкур университетда меҳнат қилди. У 2013 йили Раул Кастро томонидан Президент муовини лавозимига тайинланган эди.






