АсосийJamiyat

Самарқандда 63 ёшли онахон умрида биринчи марта паспорт олди

'Самарқандда 63 ёшли онахон умрида биринчи марта паспорт олди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Жом қишлоғида яшовчи 63 ёшли онахон Мамлакат Саидова умрида биринчи марта паспорт олди, деб ёзади "Зарафшон" нашри.

— Менинг умуман паспортим йўк эди, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномам йўқолиб кетган, - дейди Мамлакат Саидова. Бугун шу ёшга кириб биринчи марта фуқаролик паспортини қўлимга ушлаяпман, ҳаяжондаман. Раҳмат, бир умр паспортим бўлишини орзу қилгандим. Шу вақтгача бирор жойга бу борада мурожаат килмаганим туфайли шу муаммо юзага келган. Бу муаммони ҳал этиб берганларидан хурсандман.

Нуробод тумани ИИБМ ва ФРБ бошлиғи Абдурафиқ Жабборовнинг маълум қилишича, Жом қишлоғидаги 10 нафар кекса отахон ва онахонларга биометрик паспорт топширилган, яна 91 нафар кекса ва ногиронлар уйларига бориб, биометрик паспорт олиши учун ҳужжатлари расмийлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар