АсосийDunyo

Тарбиячининг эҳтиётсизлиги. Мактабгача таълим муассасасида болалар сувдан заҳарланди

'Тарбиячининг эҳтиётсизлиги. Мактабгача таълим муассасасида болалар сувдан заҳарланди'ning rasmi

Москва шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларининг бирида болалар заҳарланиш оқибатида касалхонага ётқизилган.

Болалар 17 апрель куни бадантарбиядан сўнг тарбиячидан ичиш учун сув сўраган. Тарбиячи стол устида турган шиша идишидан сув қуйиб берган. Шундан сўнг 4 нафар боланинг тоби қочиб, касалхонага ётқизилган. Шифокорларнинг айтишича, болаларнинг аҳволи жиддий даражада оғир эмас.

Тергов жараёни шуни кўрсатдики, шиша идишдаги сув таркибида эритувчи суюқ модда бўлган. Ўша моддадан бир неча кун олдин тарбиячи кийимидаги доғни кетказиш учун фойдаланган. Шиша идишни эса овқатланиш учун мўлжалланган стол устида қолдирган.

    Бошқа янгиликлар