Ироқ марказий жиноят суди ИШИД террорчилик гуруҳига аъзо етти нафар хорижлик аёлнинг уч нафарини умрбод қамоқ жазосига, тўрт нафарини ўлим жазосига ҳукм қилди.
Маҳаллий “Al-Sumaria” телеканали хабарига кўра, ИШИДга аъзо бир нафар франциялик ва икки нафар россиялик бутун умрини панжара ортида ўтказади.
Террорчи деб топилган уч нафар озарбайжонлик ва бир нафар қирғизистонлик аёл эса ўлимга ҳукм этилган.
Бироқ Қирғизистон ташқи ишлар вазири аёл кишининг фуқаролиги ва ўлимга ҳукм этилгани факти тасдиқлангани ҳақидаги маълумотни ҳозирча олмаганини хабар берди. Вазирлик бу ишга аниқлик киритишда давом этаяпти.






