1

Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқлар учун инкубаторлар ишлаб чиқарилади

ЖАМИЯТ 19.04.2018, 10:46
Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқлар учун инкубаторлар ишлаб чиқарилади

Шу йил июль ойидан бошлаб мамлакатимизда янги туғилган чақалоқлар учун замонавий “Ecola3000” маркасидаги инкубаторларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.

“Соғлиқни сақлаш — TIHE-2018” Тошкент халқаро кўргазмасида “Foton Medical Quality” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонаси ва Хитойнинг “BNG Medical” компанияси ўртасида шу бўйича меморандум имзоланди.

Инкубаторлар янги туғилган чақалоқ атрофидаги ҳарорат тебранишини мисли кўрилмаган паст даражагача, Цельсий бўйича -0,2 гача камайтириб берувчи PID-назорат тизими билан жиҳозланади.
Меморандум доирасида томонлар неонатология ва педиатрияда ишлатиладиган светотерапевтик ускуналарни биргаликда ишлаб чиқаришга келишиб олишди.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллион АҚШ долларига тенг. Қайд этилишича, ишлаб чиқариш жараёнининг бошланғич босқичда “BNG Medical” томонидан етказиб бериладиган технологик жиҳатдан мураккаб бутловчи қисмлар ва Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилган тиббиёт қурилмаларидан фойдаланилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1