1

Шавкатбек Эргашев яна Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинланди

ЖАМИЯТ 19.04.2018, 14:50
Шавкатбек Эргашев яна Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинланди

Шавкатбек Эргашев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Кудбиев Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига тайинланганди.

Шавкатбек Эргашев — 1964 йилда туғилган Тошкент автомобиль йўллари институти ва Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

У мазкур тайинловга қадар Учтепа туманини бошқариб келганди. Аввалроқ Мирзо Улуғбек тумани ҳокими (2005−2013), унгача эса Олмазор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари (2002−2005) бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1